<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><aka>Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас</aka>
<title>Ёшлик ўтса қад букчайиб пирлик ҳам етар Q164</title>
<lyrics>[V1]
 Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас,
 Боши, сўнгги аввали, ибтидо бўлолмас.
 Минг хайқириқ Хақдан келган садо бўлолмас,
 Севган Ўғлим шудир деган нидо бўлолмас.
 // Севмаганни севиб жонни фидо бўлолмас. //

[V2]
 Ёшлик ўтса қад букчайиб пирлик ҳам етар,
 Асов қўлдан белдан кучу мадор ҳам кетар.
 Давлатинг бор, лекин давру даврон ҳам ўтар,
 Қиёмат кун ёдга тушса жон тан титрар.
 // Хақдин айтсам ҳеч сўзларим адо бўлолмас. //

[V3]
 Пайғамбарлар ўтди юлдуз каби чарақлаб,
 Топмадилар Худо сирин китоб варақлаб.
 Охирзамон Раббим келди кундек ярақлаб,
 Камбағалу гуноҳкорни ҳолин сўроқлаб.
 // Хақ сўзида бархақ Унда хато бўлолмас. //

[V4]
 Тан олингиз Раббингизни ул Исо Масиҳ,
 Баланд қилди қадрингизни ул Исо Масиҳ.
 Хочда тортди жабрингизни ул Исо Масиҳ,
 Олди сизнинг дардингизни ул Исо Масиҳ.
 // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. //

[V5]
 Бу сўзларни тинглаб ўйга толган бахтлидир,
 Унинг исмин юрагига солган бахтлидир.
 Мангу шоҳлик паноҳида қолган бахтлидир.
 Исо учун жон беролган, ўлган бахтлидир.
 // Чунки Ундан ўзга ҳеч зот Худо бўлолмас. //</lyrics>
<hymn_number>164</hymn_number>
</song>